"Борнмут" ҳимоячиси Италияга йўл олиши мумкин
"Ювентус" "Борнмут" ҳимоячиси Сенесини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, туринликлар жорий трансфер ойнасида 28 ёшли ҳимоячини сотиб олишни режа қилган. Италия гранди футболчи учун курашда рақибларини ортда қолдиришга уринмоқда. "Ювентус"дан ташқари Маркосга "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Аргентиналик футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 22 миллион еврони ташкил этади. Унинг "олчалар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Сенеси 2022 йилдан бери "Борнмут" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 110 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритди ва 9 голли узатма амалга оширган.



Фикрлар