"Борнмут" вингери учун курашга "Арсенал" ҳам қўшилди
"Борнмут" клуби вингери Дэвид Брукс "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Tribal Football нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” ушбу трансферни мавсумлар оралиғида амалга оширишмоқчи. “Борнмут” раҳбарияти эса 21 ёшли уэльслик футболчини 40 миллион евродан камига сотмқчи эмас.
Қайд этиш лозимки, Брукс учун шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Брукс жорий мавсум “Борнмут” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамд 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар