"Боруссия" - "Аугсбург": Матнли трансляция

Германия Бундеслигаси 19-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Аугсбург" учрашуви бошланиш арафасида. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Боруссия" 3:1 ҳисобида мағлуббўлди

  • 90+3'

    Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 86'

    Бурчак зарбалари бўйича статистика: 10:0

  • 86'

    Марко Ройс ўрнига Махмуд Дахуд майдонга туширилди

  • 82'

    Ажойиб узатмани қабул қилиб олган Холанд дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ!

  • 76'

    Автогол! Феликс Удуохай ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ҳисоб 3:1

  • 73'

    Жуд Беллингхем майдонга тушмоқда. Юлиан Брандт захирага олинди

  • 72'

    Санчонинг Жованни Рейнага узатган паси анча ноаниқ чиқди

  • 65'

    Марко Рихтер ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Фредрик Йенсен туширилди

  • 65'

    Андре Хан ўз ўрнини Рубен Варгасга бўшатиб берди

  • 64'

    ГОООООЛ! Санчо "арилар"ни олдинга олиб чиқди

  • 59'

    Андре Ханнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 53'

    "Аугсбург" ҳимоячилари ишончли ўйнамоқда. 

  • 52'

    ЗАРБАААА! Ройс узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 47'

    Санчонинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар ишончли ўйнаб қайтарди

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45'

    Танаффус!

  • 45'

    "Боруссия" ўйин тизгини ўз қулига олди

  • 43'

    Даниэль Калиджури жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 41'

    Марко Ройс катта тезликда олдинга ўтаётганди, бироқ ҳимоячилар тўхтатди

  • 39'

    Санчонинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 33'

    Герейро рақиб футболчисини йиқитди

  • 24'

    ГООООООЛ! Томас Дилэйни ҳисобни тенглаштирди. Барчаси яна бошидан бошланади!

  • 21'

    ВАААҲ! Ҳоланд пенальтидан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди

  • 18'

    Пенальти! Карлос Груэсо тўпни қўли билан ўйнади

  • 15'

    Яго жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ Марко Рихтер тўпга етиб бора олмади

  • 13'

     Морей Баузанинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди

  • 11'

    ГООООООЛ! Андре Хан дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олди ва учрашувда ҳисобни очди

  • 6'

    Ягонинг узатмасини "Боруссия" ҳимоячилари қайтарди

  • 4'

    Дортмундликлар бурчак тўпидан фойдалана олишмади

  • 2'

    "Боруссия" учрашувни ҳужумкор бошлади

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг, "Боруссия" ва "Аугсбург" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!