"Боруссия" АПЛ клубига ўтишга яқин турибди
"Вест Хэм" "Боруссия" ҳужумчиси Никлас Фьюллкругни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Ушбу трансфер амалга ошишга яқин.
Фабрицио Романо хабар беришича, тез орада клублар янги музокаралар жараёнига киришишади. Футболчининг ўзи Лондон клубига ўтишга тайёр.
"Sky Sports" нашри Фююлькруг учун "болғачилар" 25 миллион евро тўлашни истаётгани, дортмундликлар эса 30 миллион евро талаб қилаётганини маълум қилди.
Никлас 2023 йили ёзда "Вердер"дан "Боруссия"га 17 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Орадан бир йил ўтиб, у клубни тарк этмоқда.
Фикрлар