"Боруссия" ярим ҳимоячиси Жованни Рейна клуб билан янги шартнома имзолайди, дея хабар бермоқда Kicker.

Манбага кўра, америкалик футболчи 13 ноябрь куни 18 га тўлади ва шундан сўнг немис клуб унга янги яхшиланган келишув таклиф қилади.

Жорий мавсумда Рейна Бундеслигада 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритиб, тўртта голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)