"Боруссия" "Челси" футболчисини тўлиқ сотиб олмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Челси"дан ҳимоячи Ян Маатсенни сотиб олмоқчи.
Қайд этилишича, бу осон бўлмайди. Дортмундликлар келаси мавсум учун бюджет режалаштирилиши биланоқ Маатсеннинг шартномасини сотиб олишга ҳаракат қилади. Футболчи ҳам Германияда қолмоқчи. Маатсеннинг шартномасидаги товон пули 35 миллион фунтни ташкил қилади.
22 ёшли чап қанот ҳимоячиси 2024 йилнинг январида "Челси"дан Дортмунднинг "Боруссия"сига ижарага ўтган эди. Ушбу шартнома мавсум охиригача амал қилади. Дортмундликлар сафида нидерландиялик футболчи Бундеслига ва Чемпионлар лигасида 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди, 2 та голга ассистентлик қилди ва 7 та сариқ карточка олди.
Фикрлар