"Боруссия Д" афсонаси яна жамоага қайтади, фақат...

“Боруссия” клуби собиқ ҳимоячиси Марсель Шмельцер яна Дортмунд жамоасига қайтиши мумкин. Ruhrnachrichten.de нашрининг хабар беришича, у ёшлар жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси лавозимини эгаллайди.

Яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган 35 ёшли германиялик мутахассис Б тоифали мураббийлик лицензиясини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” жорий мавсум Германия чемпионатиини иккинчи ўринда якунлади. Дортмунд клуби олтин медалларга яқин эди, аммо сўнгги турда “Майнц” билан дуранг ўйнаб, чемпионликни қўлдан бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!