Ads

"Реал Сосьедад" клуби ўзининг расмий сайтида "Боруссия" Дортмунд форварди Александр Исакни сотиб олганини эълон қилди.

Унга кўра испан клуби 19 ёшли швед футболчиси учун дортмундликларга 6,5 млн евро тўлаган. Футболчининг ўзи эса Бундеслига гранди билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Қайд этиш лозимки, “Боруссия Д” Исакни 2,5 йил муқаддам 8,6 млн еврога сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида дортмундликлар сафида бор йўғи 13та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди. Орада Голландиянинг “Виллем II” клубида ижарада ўйнади.