"Боруссия Д" Холландни қанчага сотишни режалаштирмоқда?

Дортмунднинг "Боруссия" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни сотиб юбориши мумкин.

Bild нашрининг маълум қилишича, немис гранди 20 ёшли футболчининг трансферини 150 млн еврога баҳоламоқда. Унга "Реал", "Челси", "Манчестер Сити" ва "Барселона" каби гранд клублар харидор бўлмоқда.

Шартномага кўра, Холанднинг товон пули 75 миллион еврони ташкил этади. Аммо бу банд 2022 йилнинг ёзидан бошлаб кучга киради. Шу сабабли, “Боруссия” раҳбарлари Холандни шу ёз истаган нархига сотиши мумкин.

Холанд "Боруссия" Дортмунд сафида 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 31 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!