"Боруссия Д" ёзда "Ювентус"нинг асосий дарвозабонини сотиб олмоқчи

"Боруссия" Дортмунд раҳбарияти "Ювентус" дарвозабони Войцех Шеснининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Transfermarketweb нашри тарқатган хабарга кўра, немис гранди 30 ёшли посбонни ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи ва бунинг учун туринликларга 30 миллион евро тўлашга тайёр.

Шесни жорий мавсум "Ювентус" сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 27 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!