Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчи Усмон Дембелега “Барселона”дан таклиф бўлганини расман маълум қилди. Бироқ улар бу таклифни рад этганликларини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

“Жамоамиз Усмон Дембеле борасида “Барселона” билан музокара ўтказди. Учрашувда давомида каталонияликлар француз футболчисининг савиясига, қолаверса, ҳозирги бозор шароитига тўғри келмайдиган таклиф билдирди.

Айни шу сабаб, ушбу таклиф рад этилди. Ҳозирча, улар бошқа таклиф билан чиқишмади. Дембеле бу жамоага ўтмайди ва мазкур трансфернинг амалга ошиши қийин масала”, – деб ёзилади Дортмунд клубининг расмий баёнотида.

Илгарироқ, Дембеле жамоасининг бугунги машғулотларини ўтказиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.