"Боруссия" Дортмунд - "Лацио": Матнли трансляция
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Лацио" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Беллингем ўрнига Вицель майдонга тушмоқда.
- 86'
Беллингемнинг зарбасини Рейна қайтарди.
- 83'
"Лацио" қисқа паслар билан тўпни назорат қилмоқда.
- 80'

Милинкович-Савич ва Альберто ўрнига Кайседо ва Эскаланте майдонга туширилди.
- 78'
Дилейнининг олис масофадан берган зарбаси бироз ўхшамади.
- 76'

Торган ва Ройс ўрнига Брандт ва Санчо майдонга тушди.
- 74'
Перейранинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришди.
- 70'

Фарес, Корреа, Лейва ўрнига Лаццари, Перейра, Акпа-Акпро майдонга тушмоқда.
- 68'
Шульц жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, ноаниқ зарба йўллади. Қандай имконият!
- 67'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Иммобиле пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирмоқда.
- 66'
Ҳозиргина майдонга тушган Шульц пенальтига сабабчи бўлиб қолди.
- 62'

Геррейру ўрнига Шульц майдонга тушмоқда.
- 57'

Луис Альбертонинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 55'
Марушичнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 52'
Марушич ҳужумда фол ишлатди.
- 52'

Альберто бурчакдан узатган тўпга ҳимоячилар биринчи бўлди.
- 50'
Торган Азарнинг яна бир рейди ҳимоячилар томонидан сўнгги паллада қайтариб қолинди.
- 48'
Дилейни ҳужумда фол ишлатди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳужумчилар уравермагач, Геррейру катта саҳнага чиқмоқда.
- 39'
Иммобиле ҳужумда фол ишлатди.
- 37'
Пишекнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
- 34'
Геррейрунинг узатмаси ҳимоячиларга қийинчилик туғдирмади.
- 33'
Рейнанинг уруниши муваффақиятсиз чиқди.
- 30'
Ройснинг бош билан берган зарбаси озгина ноаниқ кетди.
- 29'
Марушичнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди.
- 27'
Азарнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 26'
Беллингемнинг узатмасига Рейна биринчи бўлиб чиқиб келди.
- 21'
Ҳимоячилардан бири Жованни Рейнага зарба бериш имконини қолдирмади.
- 20'

Хоакин Корреа тўпни чиройли тарзда ўзига бўйсундириб, зарба берди, аммо дарвозабон чиройли сейв амалга оширди.
- 19'
Иммобилени шериги тушунмади.
- 17'
Ачерби майдон марказида қоидани бузди.
- 15'
Ройс ҳужумда фол ишлатди.
- 14'
Фареснинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
- 12'
Торган Азарнинг яна бир узатмаси Рейна манзилига борди.
- 9'
Сергей Милинкович-Савич ва Иммобиленинг комбинацияси дортмундликлар дарвозасини хавф остида қолдиришга яқин келди. Ҳимоя сўнгги паллада қутқарди.
- 7'
Дилейни жарима майдонига узатган тўп Рейнанинг қўлларига бориб тушди.
- 3'
Пепе Рейна Азар томонидан узатилган тўпни қайтариб юборди.
- 2'

Торган Азар бурчак узатмасини амалга оширди. Ҳимоячилар ўз ўрнида хушёр.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Боруссия" Дортмунд ва "Лацио" ўртасидаги жорий турнинг энг марказий учрашувларидан бири бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар