"Боруссия" Дортмунд 19 ёшли исландиялик ҳужумчини сотиб олди

"Боруссия" Дортмунд Англиянинг "Брентфорд" клуби ҳужумчиси Колбейн Финнссонни сотиб олганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бироқ, ҳозирча 19 ёшли исландиялик футболчининг немис клубига қанчага ўтгани ва трансфернинг бошқа  томонлари ошкор этилмаяпти. Бироқ, унинг трансфер нархи айни дамда 50 минг фунтга баҳоланмоқда.

Энди Финнссон янги мавсумни “Боруссия” Дортмунднинг ўринбосарлар жамоасида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!