"Боруссия" Дортмунд Алькасернинг ижараси учун "Барселона"га қанча тўлайди?

Аввал хабар берганимиздек “Барселона” форварди Пако Алькасер фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиради.

Пайшанба куни дортмундликлар спорт директори Михаэль Цорк 24 ёшли испаниялик футболчининг ижараси борасида каталонияликлар билан келишув имзолагани ҳақида эълон қилинган эди. Kicker нашри тарқатган хабарга кўра немис клуби Алькасерни кейинчалик 26 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олишган ва бунинг учун улар “Барса”га 2 миллион евро тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Пако Алькасерни 2016 йил “Валенсия”дан 30 миллион еврога харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!