"Боруссия" Дортмунд раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Роман Бюркининг кўрсатаётган ўйинларидан норози бўлмоқда ва шу сабабли ҳам, унинг ўрнига янги посбон қидиришни бошлаб юборган.

Bild нашрининг маълум қилишича, немис гранди бу борада “Аякс” дарвозабони Андре Онанани кўз остига олиб қўйган. Агар камерунлик посбонни сотиб олиш имконияти бўлмаса, “Боруссия” Петер Гулачи ("РБ Лейпциг") ёки Одиссеас Влаходимосдан ("Бенфика") бирини қўлга киритишга уриниб кўради.

"Аякс" 24 ёшли Онанани сотишни хоҳламаяпти, аммо футболчи бошқа жамоага ўтиш истагини билдирмоқда. Transfermarkt талқинига кўра, Онананинг трансфери 36 млн еврони ташкил этади.

Андре Онана жорий мавсум “Аякс” сафида жами 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 22 та гол ўтказиб юборди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)