"Боруссия" Дортмунд футболчиси "Ювентус"ни қизиқтириб қўйди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 20 ёшли АҚШлик футболчини қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Айтиш лозимки, Пулишичнинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Пулишич жорий мавсум Бундеслигада жами 4та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!