"Боруссия" Дортмунд ҳам илк турда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Бундеслига 2020/2021 йилги мавсумининг 1-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Боруссия" Мюнхенгладбах учрашуви ўз якунига етди. Ушбу учрашувда "арилар" Холанднинг дубли ва Рейнанинг битта голи орқали 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.

  • 90'

    Ҳакам ҳеч қандай вақт қўшмади. Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 89'

    Темп анча тушиб кетди.

  • 84'

    Меҳмонлар ҳеч йўқ битта гол уриб олиш мақсадида олдинга бормоқда. Ҳимоячилар имкон бермаяпти.

  • 81'

    Тўп назорати дортмундликларда.

  • 77'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холанд ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.

  • 72'

    Мюнхенгладбахликлар ҳужум уюштиришдан тўхтамаяпти.

  • 67'

    Вендт ўрнига Херманн майдонга тушди.

  • 64'

    Ўйинда темп анча пасайди. Дортмундликлар ўзига керакли ҳисобни ҳосил қилиб олди.

  • 60'

    Тьюрам йиқилиб, пенальти сўрамоқда. Брих бундай деб ҳисобламади. ВАР ҳам буни тасдиқлади.

  • 57'

    Элведи ўрнига Тьюрам майдонга тушди.

  • 55'

    Паслак бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Элведи чизиқ устидан тўпни қайтариб қолмоқда.

  • 54'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холанд 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди.

  • 53'

    Ҳакам ВАР орқали пенальти борлигини аниқлади.

  • 51'

    Рейна йиқилиб пенальти сўрамоқда. Брих ўрнидан туриши кераклигини айтмоқда. ВАРни кўрамиз.

  • 49'

    Жаннинг узатмасини Зоммер қайтаришга эришди. Қайтган тўпга Паслак томонидан берилган зарба ноаниқ кетди.

  • 48'

    Паслакнинг жарима майдонига яқинлашишига ҳимоячилар имкон бермади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Ҳакам вақт қўшиб бермади. Танаффус.

  • 43'

    Хуммельснинг узатмаси анча ноаниқ кетди.

  • 39'

    Штиндль сариқ карточка ишлаб олди.

  • 35'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рейна ҳисобни очмоқда. Жуд Беллингемнинг ассисти самара берди.

  • 31'

    Бюркининг супер сейви Дортмунд клуби дарвозасини муқаррар голдан қутқариб қолмоқда.

  • 27'

    Дортмундликлар тўп назоратига эътибор қаратишмоқда.

  • 22'

    Холанд яна бир имкониятдан фойдалана олмади.

  • 21'

    Холанднинг зарбаси бироз ноаниқ.

  • 19'

    Паслак жароҳатланган Азар ўрнига майдонга тушди.

  • 18'

    Дортмундлик ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилиши натижасида "Боруссия М" ҳужумлари якунига етмаяпти.

  • 16'

    Торган Азар жароҳат олди.

  • 13'

    Аканжи сариқ карточка ишлаб олди.

  • 10'

    Беллингем ўзига узатилган тўпни қабул қилишда бироз ноаниқ ҳаракат қилди. Нозикроқ тегиниш орқали уни бўйсундирганда Зоммер дарвозаси жиддий хавф остида қоларди.

  • 7'

    Рейнанинг узатмаси ўхшамади.

  • 5'

    Меҳмонлар тўпни тез-тез йўқотишмоқда.

  • 3'

    Зоммер жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб қолишга эришди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан дортмундликлар фаол.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!