Боруссия Дортмунд жамоаси "бўлажак юлдуз"дан айрилиб қолгиси келмади

"Боруссия Дортмунд" жамоаси Юлиан Вайгль билан тузилган амалдаги шартномани 2021 йилга қадар узайтиради.
21 ёшли ярим ҳимоячи келаси йил ёзида жамоани тарк этиб, Европанинг топ жамоалари сафида ҳаракат қилиш имкониятидан фойдаланмади деб ёзади "Goal" нашри.

Бу йилги мавсумда умумий ҳисобда 20 та ўйинда майдонга тушган германиялик футболчига жамоа мураббийи Томас Тухел ҳам ишонч билдирмоқда.

Бироз аввал тарқатилган хабарларга кўра, футболчининг агенти "Реал Мадрид", "Барселона" ва "Манчестер Сити" жамоалари билан боғланган ва Юлиан Вайгль мавсум охирида Боруссияни тарк этмоқчи эди. 

Бироқ барчаси ўзгарди ва футболчи ҳозирда жамоаси билан янги шартнома шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда. Янги шартномага асосан футболчининг йиллик маоши бир ярим (1.5) миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!