"Боруссия" Дортмунд ўз сафига "Айнтрахт" ярим ҳимоячисини қўшиб олди

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби қанот ярим ҳимоячиси Мариус Вольф “Боруссия” Дортмундга кўчиб ўтди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 23 ёшли футболчи Дортмунд клуби билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади. Ушбу трансфер эса “Боруссия”га 5 млн еврога тушгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Вольф якунланган мавсум Бундеслигада жами 28та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!