"Боруссия" Дортмунд ўз сафига Германия терма жамоаси аъзосини қўшиб олади

Леверкузеннинг "Байер" клуби хавбеки Юлиан Брандт жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиради.

Bild нашрининг маълум қилишича 23 ёшли германиялик футболчининг янги жамоаси “Боруссия” Дортмунд бўлади. Дортмундликлар унинг трансфери масаласида “доришунослар” билан аллақачон келишувга эришишган. Брандт учун улар 25 млн евро тўлашади. Футболчининг ўзи эса 5 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Брандт жорий мавсум Бундеслигада жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!