Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти клуб ўринбосарлар жамоасининг собиқ аъзоси Дарио Скудерига ёрдам берадиган бўлди. Ушбу футболчи ўтган йили 14 сентябрда ёшлар ўртасидаги ЕЧЛда “Легия”га қарши баҳсда оёғини синдириб олган эди.

Натижада 19 ёшли футболчи фаолиятини якунлашга мажбур бўлган эди.

Немис ОАВда ёзишларича, “Боруссия” Скудерининг таълим олишида ёрдам берадиган бўлди. Илгарироқ, собиқ футболчи спорт менежменти соҳасида таълим олиши учун клубдан кредит олишда ёрдам сўраб, мурожаат этган эди.

Бироқ дортмундликлар барча молиявий масалаларни ўз ҳисобларидан тўлашларга қарор қилишган.