"Боруссия" Дортмунд тўпурари "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пако Алькасер Бундеслиганинг 28-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда жамоа устози Люсьен Фавр айтиб ўтди.

“Айни пайтда бу ҳақда бирон нима дейиш қийин. Унда кичик жароҳат бор, аммо унда ушбу баҳсда иштирок этиш имкони мавжуд. Бу борадаги аниқ жавобни эртага оламиз”, - дейди Фавр.

Маълумот учун, Алькасер жорий мавсум 21та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 16та гол уришга эришди. “Боруссия” Дортмунд эса 63 очко билан Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” – “Боруссия Д” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!