"Боруссия" Дортмундда "Штутгарт"дан 5 та гол ўтказиб юборди ва шармандали ҳисобда мағлуб бўлди (видео)
Германия Бундеслигасининг 11-турида “Боруссия” Дортмунд ўз майдонида “Штутгарт”ни қабул қилди.
“Сигнал Идуна Парк” ўйингоҳида кечган ўйин кутилмаганда майдон эгаларининг 1:5 ҳисобидаги йирик мағлубияти билан якунланди. Меҳмонларнинг голларига Силла Вамангитука (26', 53'), Филипп Ферстер (60'), Танги Кулибали (63') ва Николас Гонсалес (90') муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона жавоб голини Жованни Рейна (39') киритди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар