"Боруссия" Дортмунднинг собиқ бош мураббийи "Байер"да иш бошлади

Леверкузеннинг "Байер" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хайко Херрлихни истеъфога чиқарди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра бундан буён “доришунослар”га голландиялик Петер Бош устозлик қилади. 55 ёшли мутахассис “Байер” билан 2020 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, “Байер” Бундеслиганинг ўтган 17 тур якунларига кўра 24 очко билан мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!