“Боруссия” грандлар кутаётган Холанд бўйича сўнгги қарорини эълон қилди

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд бугунги кунда барча грандлар клубларнинг орзусидаги футболчига айланган. 20 ёшли норвегиялик ўзи иштирок этаётган ҳар қандай мусобақада деярли ҳар бир учрашувда гол урмоқда.

Ўз навбатида, дортмундликлар ҳам жамоа етакчисига айланиб қолган Холандга бўлаётган чорловларга муносабат билдирди.

- Мен бунақа футболчини ҳеч қачон кўрмаганман. Бутун Европани қидириб чиқсак ҳам, Эрлингга ўхшаган ҳужумчи топа олмаймиз. Агар у таркибимизни  тарк этишга қарор қилса, моҳғир тўпурарни қўлга киритишга бир неча катта клублар қодир бўлади холос. Спорт принципларидан келиб чиқиб, биз уни имкон қадар узоқ муддат Дортмундда олиб қолишга ҳаракат қиламиз, - деди “Боруссия” спорт директори Михаэль Цорк.

Маълумотларга қараганда, Эрлинг Холанднинг шартномасида уни 2022 йилнинг ёзида 75 миллион еврога трансфер қилиш мумкинлиги белгилаб қўйилган. Бироқ, яқинлашиб келаётган трансфер даврида унга 100 миллион евро атрофида пул тўламоқчи бўлган клублар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!