"Боруссия" ҳимоячиси фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради

"Боруссия" аъзоси Томас Менье Туркиянинг "Трабзонспор" клубига ўтиш арафасида, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, трабзонликлар бельгиялик футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олиш бўйича немислар билан келишувга эришди. Шунингдек, раҳбарият ушбу трансферни тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Меньега аввалроқ "Бёрнли" қизиқиш билдираётгани борасида миш-мишлар тарқалганди. Аммо Англия жамоаси расмий таклиф билан чиққани йўқ. 

Томас ўз вақтида "Барселона"га ўтиши ҳам мумкин эди. Бугунги кунга келиб эса у Туркияга чемпионати томон йўл олмоқда. 2016 йилда ПСЖдан "Боруссия"га ўтган футболчи ушбу мавсум дортмундликлар 9 тагина ўйинда майдонга тушган. 

Эслатиб ўтамиз, Томаснинг жамоаси билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!