"Боруссия" МЮга ултиматум қўйди
"Боруссия Дортмунд" раҳбарияти англиялик ярим ҳимоячи Жейдон Санчони "Манчестер Юнайтед"га бир қанча шарт эвазига қўйиб юбормоқчи.
Bild нашри маълумотига кўра, "қизил иблислар ушбу трансферни 10 августгача амалга оширишлари керак бўлади. Бундан ташқари, "асаларилар" хавбекни 120 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Жорий мавсумда 44 ўйинда 20 гол ва 20 та голли узатмани амалга оширган Санчонинг "сариқ-қоралар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Фикрлар