Ads
 
Яқинда Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби "Боруссия" жамоаси етакчи ҳужумчиси Пьер-Эменик Обамеянг учун 150 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
 
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси бу хабарни инкор этди.
 
- Клуб "Шанхай СИПГ"дан бундай таклиф олгани йўқ, - деб баёнот берди "Боруссия" пресс-атташеси Саша Флигге. - Биз миш-мишларга қараб иш қилмаймиз.
 
"Шанхай СИПГ" қисқа фурсат ичида шов-шувли трансферларни амалга оширди. Хусусан, таниқли мураббий Андре Виллаш-Боаш бошқараётган жамоа ўз таркибига Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов, "Челси" ва Бразилия терма жамоаси ўйинчиси Оскар каби моҳир чарм тўп усталарини таклиф қилди.
 
 
Пьер-Эменик Обамеянг эса жорий мавсумда "Боруссия" учун 22 та учрашув ўтказиб, жами 20 та гол урди.