"Боруссия" ўз уйида аутсайдерга очко улашди

Германия Бундеслигаси 16-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд ҳамда "Майнц" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Холанд 2-дақиқада ҳисобни очди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат туфайли голни инобатга олмади. Кейинчалик, меҳмонлар 57-дақиқада ҳисобни ҳисобда олдинга ўтиб олди. Гол муаллифи Левин Озтунали. "Асаларилар" Тома Меньенинг аниқ зарбаси орқали тарози паллаларини тенглаштирди. 76-дақиқада Марко Ройс пенальтини ноаниқ амалга ошириб, ғалабага эриши имкониятини қўлдан чиқарди.

Шундай қилиб, дортмундликлар очколари сонини 29 тага етказиб, 4-ўринда қолди. 7 очко тўплаган "Майнц" 17-поғонада жойлашган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Адам Салаининг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Мусса Ниахате ўз омадини синаб кўрди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 85'

    Юссуф Мукоко воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 82'

    Карим Онисвонинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 80'

    Салаи ва Тауэр майдонга тушди. Улар ўрнига Буркардт ҳамда Боэтьюс захирага олинди.

  • 78'

    Дэнни Латцанинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси устун яқинидан ўтиб кетди.

  • 76'

    Марко Ройс ўзидан чап бурчакка зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 75'

    Марко Ройсга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида дортмундликлар пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди.

  • 73'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобни тенглаштирди!

    Тома Менье яқин бурчакни ишғол этди.

  • 70'

    Дэнни Латцанинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 68'

    Эмре Жан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 65'

    Робин Куайсон ўрнига Карим Онисво майдонга тушди.

  • 64'

    Александр Хакнинг зарбаси гол бўлишига бир баҳя қолди. Аммо тўп дарвозага кирмади.

  • 62'

    "Асаларилар" катта устунликка эришмоқда. Бироқ ҳисобда ортда боряпти.

  • 60'

    Жуд Беллингем ўз ўрнини Юссуфа Мукокога бўшатиб берди.

  • 57'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Майнц" ҳисобни очди!

    Левин Озтунали аниқ зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 55'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 53'

    Санчонинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 50'

    Хак қўпол ўйин намойиш этишда давом этмоқда. Ҳакам уни четлатиши мумкин.

  • 48'

    Маркога тиббий ёрдам кўрсатилди. У ўйинни давом эттира олади.

  • 47'

    Александр Хак Ройсга нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    "Боруссия"да мажбурий ўзгариш: Аканжи Загаду ўрнига майдонга тушди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

  • 43'

    Роман Бюрки рақибининг аниқ зарбасини қайтарди.

  • 41'

    Беллингемнинг бош билан йўллаган зарбаси устундан қайтди.

  • 40'

    Филипп Мвене огоҳлантирилди.

  • 36'

    Рафа Геррейрунинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўсинни титратди.

  • 34'

    Барчаси дойида! Дарвозабон ўйинни давом эттира олади.

  • 33'

    Робин Центнерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 31'

    Беллингемнинг зарбаси устундан қайтди. "Боруссия" голга тобора яқин келмоқда.

  • 28'

    Эрлинг Холанд ўз омадини синаб кўрди. Дарвозабон яна ўзини кўрсатди.

  • 26'

    Ройснинг зарбаси дарвозабон учун катта қийинчилик туғдирмади.

  • 24'

    Санчонинг узатмаси кучли чиқди. Тўпга ҳеч ким ета олмади.

  • 23'

    Юлиан Брандтнинг аниқ зарбасини Центнер ажойиб ҳаракати билан қайтарди.

  • 21'

    Санчонинг узатмасига Ройс ета олмади.

  • 19'

    Дэнни Латца ўнг бурчакка аниқ зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 17'

    "Боруссия" ҳимоячилари Куайсонни зарарсизлантирди.

  • 14'

    Робин Куайсон сариқ карточка олиши мумкин эди. Бироқ ҳакам бу сафар оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 12'

    Марко Ройснинг зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 11'

    Штефан Белль ишлатган қўполлик туфайли дортмундликлар яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 9'

    Жарима майдони ичида Жонатан Буркардт қулай имкониятга эга бўлди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 7'

    Тома Менье ҳужумда қоида бузди. Рефери ўйинни тўхтатди.

  • 4'

    Видеотакрорларга мурожаат қилган ҳакам голни бекор қилди.

  • 3'

    Йўқ! Бироз шошмаймиз. Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан офсайдни текширишни сўради.

  • 2'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" тезкор гол билан ҳисобни очди!

    Ройснинг узатмасини Холанд дарвозага киритди. Мезбонларда ажойиб старт!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!