"Боруссия" сафардан қийин ғалаба билан қайтди

Германия Бундеслигаси 4-туридан ўрин олган "Хоффенхайм" - "Боруссия" Дортмунд учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндаги ягона гол 76-дақиқада Эрлинг Холанднинг узатмасидан кейин Марко Ройс томонидан киритилди. У тўп киритишидан бироз аввал захирадан ўйинга қўшилган эди.

Ушбу натижадан сўнг, дортмундликлар онлайн турнир жадвалида 2-поғонага кўтарилиб олган бўлса, "Хоффенхайм" 8-ўринни банд этган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Ўйин сўнгида мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Ҳужумда қоидани бузган Рейна огоҳлантирилди.

  • 88'

    Меҳмонлар яхши комбинациялар уюштирмоқда. Мезбонлар ҳимояда қийналяпти.

  • 85'

    Рейна қулай имкониятдан фойдалана олмади. Зарба анча ноаниқ кетди.

  • 82'

    Баумгартлингернинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 79'

    Холанд яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. Ажойиб вазият кўкка совурилди.

  • 77'

    Холандга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У дарвозабон билан тўқнашиб кетган эдию

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ройс ҳисобни очди.

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Холанд бўш қолган дарвоза қаршисидаги Ройсга тўп узатди. Марко мўлжалда адашмади.

  • 74'

    Меҳмонлар футболчисининг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 73'

    Ўйин Фавр шогирдлари устунлиги остида давом этмоқда.

  • 70'

    Бурчак яқинида Пашлак рақибининг юзига қўллари билан зарба бериб юборди.

  • 67'

    Хуммельс тажрибаси эвазига рақибини осон зарарсизлантира олди.

  • 65'

    Марко Ройс ҳамда Эрлинг Холанд захирадан ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Юлиан Брандт ва Жэйдон Санчо захирага олинди.

  • 63'

    Ноаниқ узатма натижасида дортмундликларнинг навбатдаги ҳужуми барбод бўлди.

  • 60'

    Гацинович ва Белфодил майдонни тарк этди. Улар ўрнига Ларсен ва Баумгартлингер ўйинга қўшилди.

  • 57'

    Пош жарима майдони яқинида қоида бузди. Дортмундликларда стандарт вазият.

  • 56'

    Жиованни Рейнага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 54'

    Менье ҳужумда қоидани бузди.

  • 52'

    Рейнанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 49'

    Қизиқарли ҳолат: "Боруссия"нинг яхши ҳужуми ҳакамга теккан тўп туфайли узилиб қолди.

  • 47'

    Витсель яхши ўйлаб, Санчони бирга-бир вазиятга чиқармоқчи бўлган эди. Бироқ ҳимоячи тўпни қатйриб қолди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Бўлим якунини дортмундликлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди!

  • 44'

    Брандт жарима майдони ичида зарба йўллай олмади. Қулай вазият кўкка совурилди.

  • 42'

    Жарима майдонига узатилган тўпни меҳмонлар полсбони ушлаб олди.

  • 39'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Бебу ета олмади.

  • 37'

    Меньенинг боши билан йўллаган зарбаси тўсинга тегди.

  • 35'

    Рейна бўш қолган дарвозага зарба йўллади. Аммо Сков дарвоза чизиғидан тўпни олиб чиқди.

  • 34'

    Курашлар асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 32'

    Тўп назорати дортмундликларда.

  • 29'

    Санчо дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Ён ҳакам офсайдга ишора қилди

  • 28'

    Эмре Жанга нисбатан рақиби қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 26'

    Пашлакнинг кучли зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 23'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар олдинга ўтишга шошилмаяпти.

  • 21'

    Жароҳат олган Лукас Пишшек ўрнига Томас Дилейни майдонга тушди.

  • 18'

    Роберт Сковнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 16'

    Пишшек тўп учун курашда рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 14'

    Рейнага нисбатан Руди жарима майдони яқинида қоида бузди. Дортмундликларда яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 12'

    Эрта прессингга ўтган "Хоффенхайм" футболчилари тўпни олиб қўйди. Аммо ҳужумдан самара чиқара олишмади.

  • 10'

    "Боруссия" тўпни назорат қилмоқда. Мезбонлар прессинг уюштиряпти.

  • 8'

    Санчонинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 6'

    Тўп учун курашда Белфодил Эмре Жаннинг либосидан тортиб қолди.

  • 4'

    Қанотдан узатилган ажойиб узатмани мезбонлар футболчиси дарвоза томон йўллади. Бироқ ноаниқ. Дарвозабон зарба аниқ бўлганида қутқара олмас эди.

  • 3'

    Меҳмонлар ўйинни фаол ҳужумлар билан бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин яқин вақтлар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!