“Боруссия”: Санчо ва Холандни ким олади?
“Боруссия” раҳбарияти Европа грандлари нишонида турган ярим ҳимоячи Жейдон Санчо ва ҳужумчи Эрлинг Холанднинг трансфер нархини эълон қилди. Дортмундликлар ёзда бу икки етакчи футболчини сақлаб қолишга қийналишини тан олди.
Англиялик ҳужумкор футболчини қўлга киритиш истагида бўлган клублар 80 миллион фунт санашига тўғри келади. Ўтган йили 20 ёшли ўйинчининг трансфери 110 миллионга баҳоланган эди. Айни пайтда Санчога “Манчестер Юнайтед” ва “Ливепруль” асосий даъвогар ҳисобланади.
Норвегиялик ҳужумчи орзуси билан яшаётган мураббийлар уни ўз шогирдлари қаторида кўриш учун клуб хўжайинларини камида 150 миллион фунтдан воз кечишга кўндириши керак. Холанднинг нархи ўта баландлигига қарамай, уни “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Юнайтед, “Манчестер Сити” ва “Челси” каби қудратли клублар ўзига чорламоқда.
Фикрлар