"Боруссия" Санчони қишда сотмайди!

Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти қишки трансферлар даврида жамоанинг англиялик вингери Жейдон Санчони сотмайди. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, немис гранди етакчи футболчисини мавсум ўртасида қўйиб юбормоқчи эмас. Шу боис, Санчо “Боруссия”да мавсум охиригача аниқ қолади.

Ёзги трансферлар даврида Санчога “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдираётган эди. Аммо манкунияликлар унинг трансфери учун талаб қилинган 120 млн евро маблағни тўлашни хоҳламади.

20 ёшли Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!