"Боруссия" Санчонинг харидорларини қочириб юборди

Дортмунднинг "Боруссия"си Жейдон Санчога қизиқиш билдираётган клублар учун жуда катта товон пули сўради.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, Немис клуби 20 ёшли футболчининг трансфер нархини 115 млн фунтга баҳолади.

Форвард учун курашда "Манчестер Юнайтед" клуби фаворитлик қилмоқда, аммо ҳозирги вазиятда инглизлар бунча маблағ ажратмаслигининг эҳтимоли юқори.

МЮ АПЛ мавсумига старт берилганидан сўнг, жамоа ихтиёрида қайси футболчилар бўлишига қараб, трансферларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Санчога "Реал" клуби ҳам жиддий қизиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!