"Боруссия" улоқни илиб кетди

Дортмунднинг "Боруссия"си "Бирмингем" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингхэм трансфери бўйича келишувга эришди, дея хабар бермоқда ESPN.

Манбага кўра, немис клуби 16 ёшли хавбек учун курашда "Манчестер Юнайтед"ни ортда қолдирган. Таъкидлаб ўтиш жоиз, дортмундликлар ушбу трансферни футболчи 17 ёшга тўлмагунича, яъни 29 июнгача амалга ошира олмайди.

Жорий мавсумда Жуд Чемпионшида 33 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол уришни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!