"Боруссия" ва "Манчестер Юнайтед" музокараларни бошлади
Трансфер ҳуқуқи "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган Жейдон Санчо собиқ клуби "Боруссия"га қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда бир нечта нуфузли нашрлар.
Манбаларнинг такъидлашича, томонлар музокараларни бошлади. Немислар уни ярим мавсумлик ижара асосида ўз таркибига қўшиб олишни истайди. Аммо сўнгги қарорни МЮ қабул қилади. Шунингдек, Санчонинг ўзи ҳам Германияга қайтишини истамоқда.
Маълумот учун, Жейдон мавсум бошидан бери "Манчестер Юнайтед" таркибида кўриниш бераётгани йўқ. У жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан бўлган воқеалардан сўнг умуман майдонга тушмади.
Фикрлар