“Боруссия” Холанд ўрнига бошқа ҳужумчи оляпти
“Боруссия” раҳбарияти жамоанинг асосий тўпурари Эрлинг Холандни узоқ муддат Дортмундда ушлаб тура олмайди. Шу боис, Бундеслига вакили норвегиялик ҳужумчи ўрнини босишга қодир футболчи қидираётган эди.
Маълумотларга қараганда, дортмундликлар ПСВ ҳужумчиси Дониэлл Мален билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлган. Катта тимол билан бу футболчи Германия чемпионатига кўчиб ўтади.
Эрлинг Холанд эса “Реал” билан келишиб олгани айтилмоқда. Мадридликлар бу трансферни келаси йили ёзда амалга оширмоқчи.
Холандга Англия грандлари ҳам жиддий тарзда даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар