Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби мураббийлар штаби “Бока Хуниорс” ҳужумчиси Дарио Бенедеттога қизиқиш билдиришмоқда.

Sportbuzzer нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли Аргентина терма жамоаси аъзоси жамоада Пьер-Эмерик Обамейянгнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Айтиш лозимки, габонлик футболчи жорий мавсум ўзини кўрсата олмаяпти.

Маълумот учун, Бенедетто жорий мавсум Аргентина чемпионатида жами 34та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 28та гол киритишга муваффақ бўлган. Унинг “Бока Хуниорс” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Таъкидлаш керакки, дортмундликлар бундан ташқари “Расинг” клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни ҳам кўз остиларига олиб қўйишган.