"Боруссия"Дортмунд Пулишични 100 млн евродан камига сотмайди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишични ўз сафида сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Хабарларга қараганда дортмундликлар 19 ёшли АҚШлик футболчи билан амалдаги шартномани узайтиришмоқчи. Айтиш лозимки, Пулишичнинг ҳозирги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълум бўлишича, “Боруссия” айни дамда “Бавария», “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” каби жамоалар қизиқишига сабаб бўлаётган ушбу футболчисини 100 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

АҚШнинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси жорий мавсум Бундеслигада жами 19та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!