"Боруссия"га тўпурар ҳужумчи келади

"Вердер" тўпурари Никлас Фюллькруг фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия" клубида давом эттиради. Бу ҳақда Патрик Бергар хабар тарқатди.

Дортмундликлар учун ушбу трансфер бонуслар билан ҳисоблаганда 15 миллион еврога тушади. Трансфер тез орада расман эълон қилинади. 

Фюллькруг "Вердер"нинг ўтган мавсумдаги тўпурари ҳисобланади. Форвард 2022/23 йилги мавсумда Бундеслигада 28 та баҳсда майдонга тушиб, 16 та гол урган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию