Бўш келма, Ҳусанов! Абдуқодир “Барса” ва “Арсенал” юлдузларини доғда қолдирди!

  • 24 апреля, 16:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қаторасига бешта учрашувдан бери “Манчестер Сити” таркибида майдонда кўринмаётган бўлса-да, унинг номи матбуот ва манбалар саҳифаларидан тушаётгани йўқ.

Кейинги пайтда қатор манбалар “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола 21 ёшли ўзбек футболчисини жамоадан қўйиб юборишга рози бўлгани, клуб раҳбарияти уни ижарага оладиган ёки тўлиқ трансфер қиладиган харидор қидираётгани,  ҳимоячига “Ювентус”, “Барселона”, “Тоттенхэм” каби клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Ана шу хабарлар фонида Абдуқодир Ҳусанов мухлисларини хурсанд қиладиган, кўнглини кўтарадиган янгилик ҳам эълон қилинди.

Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.co.uk портали жорий мавсумда трансфер суммаси кескин кўтарилган 21 ёшгача бўлган истеъдодли ҳимоячилар рейтингини эълон қилди.

Қизиғи шундаки, бу рейтингда Абдуқодир Ҳусанов иккинчи поғонани эгаллади. Ҳамюртимиз фақатгина “Барселона” вакили Пау Кубарсидан ортда қолди. Испаниялик футболчининг нархи мавсум давомида 40 миллион еврога кўтарилиб, айни пайтда 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Бу мавсумни “Ланс”да бошлаб, январь ойида “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер суммаси бир неча ой давомида 32,5 миллион еврога ўсиб, айни пайтда 35 миллион еврога етди.

Кўплаб гранд клублар нишонига тушган “Борнмут” вакили Дин Хёйсеннинг ўсиши ҳам аксарият мутахассислар эътиборини тортди. 20 ёшли ҳимоячининг нархи 32 миллион еврога қимматлаган бўлса-да, бу кўрсаткич бўйича Абдуқодир Ҳусанов ва Пау Кубарсига ета олмади.

Нархи энг кўп қимматлаган ёш ҳимоячилар рейтингига эътибор қаратсак, Абдуқодир Ҳусанов “Арсенал”, “Барселона”, “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Ювентус”, “Фиорентина” ва “Борнмут” каби қудратли клублар вакилларини ортда қолдирди.

21 ёшгача бўлган қимматбаҳо ўйинчилар киритилган рейтингда “топ-10” қуйидагича кўриниш олди:

Пау Кубарси (“Барселона”) - 70 миллион евро (+40 миллион);

Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”) - 35 миллион евро (+32,5 миллион);

Дин Хёйсен (“Борнмут”) - 42 миллион евро (+32 миллион);

Витор Рейс (“Манчестер Сити”) - 30 миллион евро (+30 миллион);

Майлз Луис-Скелли (“Арсенал”) - 28 миллион евро (+26 миллион);

Пьетро Комуццо (“Фиорентина”) - 25 миллион евро (+24,3 миллион);

Алехандро Бальде (“Барселона”) - 60 миллион евро (+20 миллион);

Арчи Грэй (“Тоттенхэм”) - 35 миллион евро (+17 миллион);

Ренату Вейга (“Ювентус”) - 18 миллион евро (+15 миллион);

Милош Керкез (“Борнмут”) - 35 миллион евро (+15 миллион).

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни 20 январь куни ўз сафига қўшиб олди. “Шаҳарликлар” Франциянинг “Ланс” клубига ўзбек футболчиси учун 40 миллион евро миқдорида бадал пули тўлади.

“Манчестер Сити” билан 2029 йилнинг 30 июнигача шартнома имзолаган Абдуқодир Ҳусанов янги жамоаси сафида Англия Премьер-лигаси, Англия кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами 9 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.

“Манчестер Сити” Ҳусановни “Барселона”га трансфер қилишга тайёр!

Шомуродов бир гол билан “Рома”нинг мавсум рекордини ўрнатди. Навбат тарихий рекордга!

Шомуродов урган голнинг қиймати баланд бўлиб чиқди!

Ўзбекистонлик “иблис”! Экспертлар Шомуродовга яна қандай таъриф беришяпти?

Шомуродовга фанатлар янги талаб қўйди!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
24/04/2025 22:05
Bugun ikkinchi marta shu maqola chiqarildi