Бош мураббий билан гаплашмасдан, ҳеч қаёққа кетмайман!

Sky Sports нашрининг хабар беришича, “Челси” марказий ҳимоячиси Леви Колвилл фаолияти бўйича бир қарорга келиб олиши лозим.

20 ёши футболчига “Брайтон”дан жиддий таклиф бўляпти. Бу клуб ёш ўйинчи учун 40 миллион фунт тўлашга тайёр.

Леви Колвилл ҳали бу трансферга розилик бергани йўқ. У бир қарорга келишдан олдин, “Челси”нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино билан келажаги ҳақида суҳбатлашиб олишни истаяпти.

Аввалроқ, Почеттино иқтидорли ўйинчини асосий таркибга киритмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Агар шундай бўлиб чиқса, Колвилл клубда қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!