Бош мураббий бир дақиқада иккита сариқ карточка олган футболчини “разбор”га чақирди

  • 1 декабрь, 11:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 13-турида Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ўз мухлислари кўз ўнгида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”дан 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Учрашувнинг 83 ва 84-дақиқаларида мезбонлар етакчиси Лукас Пакета ҳакам томонидан икки марта огоҳлантирилди. Бунинг оқибатида майдонни эрта тарк этиб, мағлубиятдан қутилиб қолиш учун курашаётган жамоасини қийин аҳволда қолдирди.  

Ўйиндан кйин “Вест Хэм” бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту бразилиялик футболчининг хатти-ҳаракатларига баҳо берди.

- Учрашувда биз ёрқин ўйнаган дақиқалар ҳам бўлди. Биз рақиб жарима майдончаси атрофида бўш ҳудудлар топа олдик, лекин ҳужумларни самарали якунлаш истаганимиздек бўлмади.

Мен биринчи ўринда Лукас Пакета билан гаплашиб олиб, нима бўлганини ва вазиятни муҳокама қилиб олмоқчиман.

Камчилик бўлиб қолганимизда ҳам жамоа характерини кўрсата олди. Йигитлар биз учун оғир ўтган кунда охиригача курашди, - деди Нуну Эшпириту Санту.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!