Бош мураббий чемпионларни тарк этадиган футболчи номини айтди

Германия чемпиони “Бавария”ни қабул қилиб олган Юлиан Нагельсманн таркибни ўзига мослаштира бошлади.

Бош мураббий клуб раҳбариятидан ёзги трансферлар даври тугагунича ярим ҳимоячи Корентон Толиссони сотиб юборишни талаб қилмоқда.

Нагельсманн франциялик Корентен Толиссо ўрнига тез орада жамоага қўшиладиган Марсель Забитцерни ўйнатмоқчи.

“Бавария” Толиссони 10 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Бу ярим ҳимоячига “Ювентус”, “Арсенал”, “Вест Хэм”  ва “Манчестер Юнайтед”дан қизиқиш бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!