Бош мураббий Мбаппенинг ҳам, Неймарнинг ҳам ўрнини кўрсатиб қўйди

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье жамоада пенальтини қайси футболчи тепиши ҳақидаги тортишувларга чек қўйди.

Жамоанинг икки юлдузи – Килиан Мбаппе ва Неймар бу ваколатга эга бўлиш учун ўзаро тортишиб юрганди. Бош мураббий бу масала ечимини айтди.

- Тартиб шундайки, Килиан биринчи рақамли ҳужумчи сифатида пенальтини ўзи бажаради. Кейинги ўринда Неймар бўлади.

Неймар гол урганидан кейин Мбаппе уни самимият билан табриклаганини кўрдим. Жамоа ана шундай бўлиши керак. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ажойиб ўйинчилар ва атрофидаги вазиятни ҳис қилишлари лозим, - деди Кристоф Галтье.

Янги мавсумда Франция чемпионатида Неймар парижликлар сафида тўртта ўйинда олтита тўп киритган бўлса, Мбаппе учта учрашувда ўз ҳисобига тўртта тўп ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!