Бош мураббийсиз тайёргарлик кўраётган "Сурхон" "Бунёдкор" билан ўйнайди

Термизнинг “Сурхон” клуби ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирча бош мураббий Равшан Ҳайдаров жамоа билан бирга эмас.

Боиси, у Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Шу сабабли “Сурхон” футболчиларини бош мураббийнинг ёрдамчиси Владимир Андреев шуғуллантириб турибди.

13 октябрь куни термизликлар Тошкентда “Бунёдкор”га қарши назорат учрашувида иштирок этишни режалаштиришган. Шунингдек, жамоанинг айрим етакчилари жароҳат туфайли машғулотларда қатнаша олмаяптилар.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!