Бўш трибуналар "Барса"га қанчага тушади?
Испания Ла Лигасининг жорий мавсуми мухлисларсиз ўтказилиши ёки бекор қилиниши "Барселона"га қанчага тушиши маълум қилинди.
Хабарларга кўра, каталонияликларнинг "Камп Ноу"даги мухлисларсиз ҳар бир ўйини 3,3 миллион еврога тушади. Шундай қилиб, "Барселона" мавсумнинг қолган қисмида билетлар сотувидан 20-25 миллион евро атрофида зиён кўради.
Агар коронавирус пандемияси янги мавсумга таъсир ўтказса, ёхуд мухлисларсиз баҳслар ноябргача давом этса, зарар миқдори 30 миллионгача етиши мумкин.
Фикрлар