Бошкович: Профессионал жамоа бундай хатоларга йўл қўйиши керак эмас
Суперлига 21-турида меҳмонда ОКМК клубига мағлуб бўлган “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи Иван Бошкович мағлубият ҳақида ўз фикрини билдирди.
“5та гол урилди ва ўйин мухлисларга ёқди дейиш мумкин. Умуман, биз иштирок этаётган ўйинларда голлар етарлича киритилмоқда. Ҳимоя чизиғимизда муаммолар етарли”, - деди Бошкович.
“Голлар ураяпмиз, аммо шунга яраша, кўплаб голлар ҳам ўтказаяпмиз. Ҳар ўйинда 2-3та гол – бу албатта кўп. Ўзимизга ўзимиз олиб келаяпмиз. Профессионал жамоа бундай хатоларга йўл қўйиши керак эмас. Рақиб индивидуал маҳоратда бироз кучлироқ экани сезилди”.
Манба: pfl.uz
Фикрлар