Бошкович ва унинг жамоасида мотивация кучли, "Пахтакор"дачи?

Хабарингиз бор, Суперлигада 19-тур учрашувларига старт берилди. 24 сентябрь куни Жиззахда “Сўғдиёна” ўз уйида “Пахтакор”ни қабул қилади. Олдиндан бемалол айта оламизки, ушбу баҳс ғоят шиддаткорона ва ҳужумкор руҳда ўтиши катта эҳтимол.

Максим Шацких жамоаси яқинда Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турида БААнинг “Ал-Айн” жамоасини қабул қилди. Ўша беллашувда “пахтакорчилар” 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, мухлисларини ранжитиб қўйдилар. Бу эса “Сўғдиёна” билан ўйинда “Пахтакор” футболчиларига руҳий зарба берадими, деган савол ҳозирда кўндаланг турибди. Бу ёқда эса “Сўғдиёна” ҳам амалдаги чемпионга қарши астойдил тайёрланяпти. “Шерлар” яраланган бўлиши табиий. Улар “Сўғдиёна”ни ютиш орқали ярасини бироз битказиши мумкин.

сўғдиёна_3

“Пахтакор” турнир жадвалида ҳамон пешқадам. Чунки уларнинг ҳисобида 41 очко бор ва 2-ўриндаги “Нефтчи”дан 7 очкога илгарилаб кетган. “Сўғдиёна”да эса ҳозирча 22 очко бор ва 9-поғонани банд этиб турибди. Бу тўқнашувда жамоаларнинг эгаллаб турган ўрни мутлақо аҳамиятсиз. Зеро, жиззахликларни кўрсатаётган ўйини охирги пайтларда анча жонланган. Шунинг учун “Пахтакор”га жиддий қаршилик кўрсатиши кутиляпти. Бунинг устига бош мураббий Иван Бошкович таркибга иқтидорли ёшларни қўшиб, уларни тажрибали ўйинчилар билан уйғунлаштира оляпти. Шуниси маълумки, “Сўғдиёна” футболчиларида “Пахтакор”га қарши учрашувда мотивация жуда юқори.

Албатта, ушбу клубларнинг ўзаро учрашувлардаги натижалари ҳам қизиқарли. Шу кунгача чемпионатда улар 55 бор рўбаро келишган. Катта устунлик “Пахтакор” тарафида, бу табиий. “Сўғдиёна” шунча беллашувнинг фақат 6 тасида ғалаба қозонган. “Пахтакор” эса 43 марта жиззахликлар устидан ғалаба қозонган. Қолаверса, 6 та ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги тафовут ҳам шунга яраша катта. 43\131 “Шерлар” фойдасига.

черан_4

Биринчи даврада Тошкентдаги беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибидан устун келганди. Қизиғи, бу жамоаларнинг Жиззахда ўтаётган ўйинларининг охирги учтасида “Пахтакор” ғалаба қозона олмаяпти. 2 тасида енгилди ва 1 тасида дуранг қайд этди. Жумладан, ўтган йили 2:2, 2021 ва 2020 йиллари 1:0 ҳисоблари кузатилган. Кўриб турганингиздек, “Пахтакор” учун Жиззахдаги ўйнаш анча ноқулай бўлиб қолмоқда.

Шуҳратбек Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тулкин Гуломов
24/09/2023 10:24
"Суғдиёна" ютқазиб беради
Pardayev Shavkat
23/09/2023 10:24
"Сўғдиёна", "Ал-Айн" билан камида, дурранг ўйнаган бўлар эди.
&
Rescara
23/09/2023 05:44
Яраланган мушуклар
Темиров Набижон
23/09/2023 08:38
Ундан хам аянчли...........,