Босқинчилар Обамеянгни уйини ўмариб, ўзини дўппослаб кетишди
“Барселона”нинг габонлик ҳужумчиси Пьер‑Эмерик Обамеянгнинг ҳаёти хавф остида қолди.
Испаниянинг El Pais нашрининг маълум қилишича, босқинчилар футболчининг уйини ўмариб, ўзини дўппослаб кетган ва бу иш билан ҳозир пооицияшуғулланмоқда.
Воқеа Барселона шаҳри яқинидаги Кастельдефельсе провинциясида юз берган. Бу ердаги уйд футболчи ўз оиласи билан истиқомат қилади.
Босқинчилар уйга боғ орқали киргани аниқланган. Улар уйга бостириб кириб, Обамеянг ва унинг рафиқасини ўқотар қурол билан қўрқитган ва кейин футболчини дўппослаган.
Жиноятчилар сейфдан қимматбаҳо нарсаларни олган ва гувоҳларнинг айтишича, оқ рангли Audi A3 машинасига ўтириб, номаълум тарафга йўл олган.
Фикрлар