Бўстонлиқда миллий терма жамоа ўқув-йиғини: Қосимжонов, Абдусатторов, Воҳидов ва Витюгов бир сафда!
Жорий йилнинг, 14–22 ноябр кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган "Sherwood Resorts" оромгоҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари учун навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилмоқда.
Мазкур ўқув йиғинига юртимизнинг етакчи гроссмейстерлари – Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов фаол равишда жалб этилган. Улар Бош мураббий, собиқ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов бошчилигида тайёргарлик кўрмоқда.
Шунингдек, терма жамоамиз тайёргарлигини янада кучайтириш мақсадида россиялик таниқли гроссмейстер ва мураббий Никита Витюгов ҳам машғулотларга ёрдамчи сифатида таклиф этилган.
Бўстонлиқнинг сўлим табиати, замонавий шароитларга эга "Sherwood Resorts" базаси ва юқори малакали мураббийлар штаби – буларнинг барчаси терма жамоамиз аъзоларига муҳим стартлар олдидан максимал даражада сифатли тайёргарлик кўриш имконини бермоқда.



Фикрлар